Nokia 2690 - Кириш кодлари

background image

Кириш кодлари
Хавфсизлик кодлари қурилмангизни рухсатсиз ишлатишдан ҳимоялашга ёрдам

беради. Олдиндан ўрнатилган код 12345. Сиз код яратишингиз ва

ўзгартиришингиз мумкин ва қурилма код сўрашини созлашингиз мумкин. Код

калитини қурилмангиздан яширин ва алоҳида хавфсиз жойда сақланг. Агар кодни

унутиб қўйсангиз ва телефонингиз қулф ҳолатда қолса, бу ҳолда телефонингизга

хизмат кўрсатиш талаб қилинади. Қўшимча ҳаражатлар келиб чиқиши мумкин ва

қурилмангиздаги ҳамма шахсий маълумотлар ўчирилиши мумкин. Қўшимча

маълумот учун Nokia Care бўлимига ёки қурилма дилерига мурожаат қилинг.
SIM карта билан таъминланган PIN коди картадан рухсатсиз фойдаланишдан

ҳимоя қилади. Баъзи бир SIM карталар билан таъминланган PIN2 коди маълум

бир хизматларга киришга талаб қилинади. Агар PIN ёки PIN2 кодини кетма-кет уч

марта нотўғри киритсангиз, PUK ёки PUK2 коди сўралади. Агар сизда шу кодлар

бўлмаса, хизмат кўрсатиш провайдерингизга мурожаат қилинг.
PIN модули SIM - картангиздаги хавфсизлик модул маълумотига кириш учун

талаб қилинади. PIN имзолаш рақамли имзолаш учун талаб қилиниши мумкин.

Умумий маълумот

11

background image

Қўнғироқни чеклаш хизматидан фойдаланиш пайтида чеклаш коди талаб

қилинади.

Қурилмангизни қайси усулда кириш кодлари ва хавфсизлик созламаларини

ишлатишини созлаш учун

Меню

>

Созламалар

>

Хавфсизлик

-ни танланг.

Nokia қўллаб қувватлаши
Ушбу қўлланманинг охирги нўсхаси, қўшимча маълумотлар, кўчирмалар ва Nokia

маҳсулотига боғлиқ хизматларни ушбу саҳифалардан www.nokia.com/support

ёки Nokia маҳаллий интернет саҳифасидан олишингиз мумкин.

Конфигурация созламалари хизмати

MMS, GPRS, электрон почта каби бепул конфигурация созламалар ва телефон

моделингиз учун бошқа хизматларни ушбу саҳифалардан қўчириб олинг:

www.nokia.com/support.

Nokia PC Suite

Сиз PC Suite ва тегишли маълумотни Nokia-нинг ушбу саҳифаларида топишингиз

мумкин: www.nokia.com/support.